avatar
Куч
71.86
Рейтинг
+33.39

Tohir Hobilov

Мақолалар

Сўз айтмоқ учун келган дунёга

Блог им. tohirmalik
Йиллар шамоли қадрдонларни бирма-бир, аёвсиз равишда олиб кетаверади.  "Ўлим олиб кетди, бизни ундан жудо қилди", деб қолаверамиз. «Жудо қилиш»ни  фақат жисмонан деб тушуниш тўғрироқ бўлар. Қадрдонимизнинг жисмини тупроққа қўйиб келамиз. Ўзи эса хотирамизда яшаб қолаверади. Кулишлари, ширин суҳбатлари, баъзан куйиниб баҳслашишлари… Булардан жудо бўлиш мумкинми? Хотираларни тупроққа кўмиш мумкинми?

Исроф(3)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Сувга бўлган ҳурматсизлигимиз ҳаддидан ошди. Қишлоқларда ҳам, шаҳарларда ҳам анҳор, сой, ариқ сувлари тўлиб оқяпти. Лекин ҳеч ким эгилиб, бир ҳовуч сув олиб ичмайди. Қўлини, юзини ҳам ювмайди. Нега? Негалигини ҳамма билади — сув ифлосланган. Бу ариқ-сойларда сув ўтлари ҳам йўқ ҳозир, ҳатто зулуклар ҳам қирилиб кетган. Бу сувнинг ифлослигига фақат каламуш чидаяпти. Қишлоқларда далага сепилган заҳарли дорилар сувга тушгани учун ҳам ичиш хатарли. Шаҳарларда эса ҳожатхоналарини анҳорга чиқариб қўювчи ноинсофлар ҳам бор. Айниқса «дача» деб номланмиш далабоғларда шаҳарникидай шароит яратиш учун ҳаммом, ҳатто ҳожатхоналарнинг қувурларини сойга қараб буришади.

Исроф(2)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Уйларимизда электр чироқни ёқиб-ўчирувчи мослама бор. Уни «ёққич» деб номлаганмиз.  Айримлар бу мосламани кўпроқ чироқни ёқиш учун ишга соладилар. Уни кераксиз пайтида ўчириб қўйишни ё унутадилар ё эринадилар. Айниқса, ошхона ва ҳожатхона чироқлари бекордан-бекорга ёниб тураверади. Телевизорни биров кўрмаса-да, ишлаб туради. Баъзан чироқ ўчиб қолса юрагингиз сиқилиб кетадими? Аёллар дазмолни вақтида қилолмайдилар, кир ҳам юволмай қийналадилар, тўғрими? Ана шунда электр қувватини бекорга исроф қилганингизга ачинармикинлар ё йўқми? Сувни ҳам бекордан бекорга оқизиб қўямиз, а? Сув тўхтаб қолган куни челак кўтариб кўчага чиққанимизда ўша гуноҳимизни ёдга оламизми ё йўқми? Ярим литрли чойнакка чой дамлаш учун уч литрли човгумни сувга тўлдириб газга қўядилар. Икки ярим литр сув бекорга қайнайди. Демак, уни қайнатишга ортиқча газ исроф бўлдими? Ундан ташқари, газни ўчириб-ёқишга эриниб, пастлатиб қўядиганлар бор. Газ соатлаб ёниб ётади. Баъзан човгум эриб ҳам кетади, а? Газ келмай қолса, уйимиз исимаса, қозондаги овқат чала пишганича қолса, буни газни исроф қилганимиз учун берилган кичик жазо ўрнида қабул қиламизми ё йўқми?

Исроф(1)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
                                                                 

Ёшлик кезларимизда ўтмишдаги бойларни ёмонлашга қаратилган ҳикояларни кўп эшитганмиз. Бой албатта хасис ва золим бўлади, деган ҳақиқатни омма онгига сингдиришга уринишарди. Тўғри, бахил ва золим бойлар бўлгандир, бунақалари ҳозир ҳам учрайди. Лекин ўшанда мисол тариқасида келтириладиган воқеада бахиллик унсури йўқ эди. Айтилардики, бир хасис бойнинг уч хотини ва ўн келини бор экан. Шом пайти ҳаммалари қорачироқларини кўтариб келарканлар ва бой битта гугурт чўпи билан барча чироқларни ёқиб бераркан. Бу сизга ҳам хасислик бўлиб туюляптими? Билмадим, бой балки гугуртга сарфланадиган пулини ўйлагандир, ҳар ҳолда у дамларда гугурт қиммат бўлган. Нияти бошқа бўлса ҳам ҳаракатида, амалида исрофдан қочиш бор эди, шу боис уни бахилликда айбламаганимиз яхши.

Сабр имтиҳони (3)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Асалари нилуфар гулининг рангини кўриб, дарҳол унга қўнади. Ширасини сўриб, ҳидидан завқлана бошлайди. Бу ишга шунчалик берилиб кетади-ки, учиб кетиши лозимлигини ҳам унутиб қўяди. Бу орада нилуфар аста-секин япроқларини юмади ва асалари улар ичида қолиб, ҳалок бўлади. Ўз қисматига рози бўлмай, ортиқча нарсалар талаб қилувчи қаноатсиз одам, гўзал чаманларда ранг-баранг чечакларнинг хушбўй ҳидига ва яшил япроқли дарахтларнинг меваларига қаноат қилмай, филнинг қулоғига кирган ва қулоқ супрасининг бир ҳаракати билан ҳалок бўлган пашшага ўхшайди.

Сабр имтиҳони (2)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
«Қаноат» эса еб-ичмак ва кийинмакнинг борига рози бўлиб, имкон ва зарурат даражасидан ортиғини талаб қилмасликдир. Шу боис донолар қаноатни қушлардан ўрганишни тавсия қиладилар. Қуш эртанги озуқаси бўлмаса ҳам масъуд-бахтиёр учаверади. Одамнинг эса омбори донга тўла бўлса-да, кейинги йил ғамида, ташвишида паришондир.

Сабр имтиҳони (1)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
«Рамазон — сабр ойидир». Демак, бу ойда озми-кўпми сабр имтиҳонини топширамиз. Қудсий ҳадисда:

«Эй Одам фарзанди, сабрли бўл ва ўзингни паст тут, Ўзим сени олий даражага кўтараман», деб марҳамат қилинган. Бизлар қандай даражада эканмиз? Эндиги суҳбатимиз шу ҳақда. Фарзандларимизни, яқинларимизни дуо қилганимизда бахт-саодат тилаймиз-у аммо сабр-тоқат, қаноат тилашни унутамиз. Сабр-қаноатсиз бахт-саодатга етиб бўлмаслигини биламизми? Биз фақат жанозага борганимиздагина марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Бу яхши одат. Бошига мусибат тушган ҳар бир бандани сабрга чақириб, ёнида далда бўлиб туриш аъло фазилатлардан.  Аммо сабр фақат мусибатли кундагина керакми? Бу саволга ҳар биримиздан жавоб лозим.

Нафс (4)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Атрофингизда одамлар қандайлар? Хушомаддан роҳатланадиларми? У ҳолда нафсларига итоаткор эканлар. Ўзларини мадҳ этилишларини истайдиларми? Демак, нафсларига қул эканлар. Пуллари кўпми? Нафси учун яшаётган одам қанчалар бадавлат бўлмасин, аслида ғариб ҳисобланади. Нафсини сув каби сепган кишигина инсонларга бера олади.Сизнинг дўстингиз шундайми? Икки тоифа одамдан эҳтиёт бўлиши тавсия қилинади: бири — қилган ишининг натижаларини ҳисобга олмайдиган, яхши билан ёмонни фарқ қилмайдиганлар. Иккинчиси — кўзларини бошқаларнинг молига тиккан, қулоқларини фисқу-фасод ва ғийбатларга ўргатган, вақтини айшу ишрат билан ўтказадиган ёмон нафсли одамлардан. Шаҳвоний нафсга берилган — нафснинг қурбони бўлади. Бу балолардан нафсни тийиш — ҳалокатдан нажот топиш демакдир. Нафси мавж ураётганлар сизни маишат завқи томон чорласа, демак, ҳалокат сари чорлабди. Сиз Ҳақ даъватига интилинг, шунда фароғат топасиз.

Нафс (3)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Нафс душманлиги ҳар қандай ёв душманлигидан шиддатлироқ, чунки у инсондан ҳеч айрилмайди. Нафс бир нарсага кўникдими, осонгина ташламайди. Масалан, энг оддийси — сигарет чекишни ташлаш қанчалар оғир. Ичкилик, ёлғон, қимор, ҳийла, ўғирлик, тарозидан уриш ҳам беҳад қабиҳ амал — гуноҳи кабиралардир. Бу хусусда ҳазрат Имом Биргивийдан (раҳматулиллаҳи алайҳ) нақл этилган бир ривоятда: «Аллоҳ таолонинг таъқиқларидан зарра миқдоричалик бўлса-да, бирортасини тарк этмоқ еру осмон аҳлининг нафл ибодатларидан хайрлироқдир», дейилади. Нақадар сермазмун ва ҳикматга бой сўз!

Нафс(2)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Нафсни енгиш осон эмаслиги кўп такрорланади. Аммо мушкулотни кўриб, чекиниш, ёки нафсга қарши жиҳодни тўхтатиш иймон эгасининг иши эмас. Кимки нафсга қарши жиддий жанг бошлай олмаётган экан, масалан, мансаб ғамини бирданига тарк этолмаётган экан, Имом Ғаззолий тавсияларига кўра, ишни ундан кўра енгилроғини тарк этишдан бошласин. Кимдадир таомга очкўзлик бор, унга рўза ва таомни кам ейиш буюрилади. Кейин унга тотли таомларни тайёрлаш топширилади.

Нафс

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Одамнинг энг зўр душмани — ўз нафсидир. Бошқача айтганда, нафс шайтоннинг энг ишончили қуролидир. Киши тирик экан, нафси билан курашда мағлуб бўлмаслиги керак. Нафс шундай ғаним-ки, манманлик ва қайсарлик унинг шиоридир. Кибру ҳаво унинг доимий ҳамроҳидир. Нафс тарбияси билан шуғулланиш инсоннинг кундалик асосий вазифаларидан биридир. Шу нуқтаи назардан қаралганда, Рамазони Шарифда бу тарбиянинг гўзал кўринишлари юз очмоғи аниқ.

Неъматларнинг ҳақи - шукр(2)

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Инсоннинг қалби тош сингаридир. Ҳатто баъзан тошданда қаттиқ ва маъюсдир. Бу маъюсликни фақат тақво, шукр ва севинч кўзёшлари кеткиза олади. Шукр (буни "ҳамд" ҳам деймиз)- илоҳий ахлоқнинг бири ҳисобланади.  Ғаззолий ҳазратлари айтганлар: «чакмон инсонга қанчалик ёқимли бўлса, ҳамд — шукр ҳам Аллоҳга шунчалик ёқимлидир». Аллоҳ Айюб алайҳиссаломга ваҳий йўли билан: «Мен комил бандаларимдан комиллиги эвазига фақат шукр олишга рози бўлдим», деб билдирган.

Ибн Масъуд шундай дедилар:
-Шукр — иймоннинг ярми. Билки, шукр: қалб билан; тил билан; аъзолар билан изҳор этилади.

Неъматларнинг ҳақи - шукр

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Рамазони Шарифнинг ҳикматларидан бири шукрдир. Жаноби ҳақ замин юзини бир дастурхон неъмати суратида яратган. Биз бу неъматлардан баҳрамандмиз. Демак, Аллоҳга шукрлар айтиш, барча неъматларни Ундан деб билиш банданинг бурчи ва муборак ойда шукр айтишнинг комил кўринишлари намоён бўлади. Ҳофиз Шерозийда шундай сатрлар бор:

Ногаҳон ғам келса сенга, ўзни тут, бўлма тажанг,
Шукр қилғил, токи баттарроғига бўлма дучор.
Сен ишонгил, ғам ема, сабр айла, эй дил оқибат,
Шомдан тонг, кечадан кундуз келур, қишдан баҳор...

Руҳ шифоси

Хуш келибсан, моҳи Рамазон
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бизларни ўн бир ойнинг султони ҳисобланмш Рамазони Шарифнинг қутлуғ кунларига еткурган Тангри таолога шукрлар бўлсин! Бандаларининг ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Умматларига рўза тутмоқликни ўргатиб кетган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловату саломлар бўлсин! Бизлардан дуо талабида ётган марҳум ва марҳумаларни Аллоҳ мағфират этсин. Аллоҳ бу муборак ойдаги амалларимиздан ҳосил бўлган савоблардан уларнинг руҳларини баҳраманд этсин.

Дўстлик "Мерседес"дан қимматми ёки сохта дўстлар.

Блог им. tohirmalik
Инсон зоти ҳаётда ёлғиз яшай олмайди. Ҳар он, ҳар қадамда дўстга муҳтож эканини аввалроқ айтдик. Умри давомида садоқатли дўст бўла оладиган одамни топишнинг ғоят мушкул вазифа экани сир эмас. Камбағал одамнинг бу масалани ечиши осонроқ: унинг атрофида сохта дўстлар деярли бўлмайди. Бадавлат ёки мансабдор одам атрофидаги «манфаат дўстлари»нинг садоқатини аниқлаб олгунича кўп азият чекади.

Шошқалоқлик

Блог им. tohirmalik
Шошқалоқлик — инсон зотининг ёвуз душманларидан бири. Айниқса, ўтмиш ҳақида фикр юритиб, ўзича ҳукм чиқариб, сўнг элга овоза қилғувчи одам шошқалоқ бўлса, ундан одиллик кутмак хўроздан тухум умид қилмак ила баробардир. Баъзан ён-атрофимизда ана шу каби шошқалоқларни учратиб қоламиз. Бундайлар ўзларини ғоят билағон кўрсатиб, маълум даврларга, шахсларга ёки айрим воқеаларга нисбатан тездагина ҳукм чиқариб қўя қолишади.

Дарз кетган дўстлик

Блог им. tohirmalik
Маҳаллада икки дўст яшардилар. Икковларининг ёшлари етмишдан ошган. Агар йигирма яшар дўстлар аразлашса, тушуниш мумкин: уларнинг ҳаёт тажрибалари кам, қизиққонлар. Бугун бир дўст йўқотсалар, эртасига бошқасини топишлари мумкин. Аммо етмиш ёшда дўстни йўқотиш?! Аразлаш учун биттагина ҳазил кифоя қилган. Атрофдагилар уларни яраштириш учун кўп ҳаракатлар қилишди.

Сиз – азиз дўстим, биродаримсиз

Блог им. tohirmalik
“Дўстлар дўстлар вафосин асрағайлар”. Алишер Навоий, “Насойимул-муҳаббат”дан.

Қалб – Аллоҳнинг омонати. Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз? Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ.

Бахт нима

Блог им. tohirmalik
Бахт ҳақида кўп сўрайдилар. Ҳар ким бахтни ўз кўзи билан кўради. Ўз қаричи билан ўлчайди. Менинг бахтим бошқа одам учун шунчаки арзимас бир нарса бўлиб туюлар. Қоғоз-қалам билан ўтган тунларим мен учун бахтли лаҳзалар, менга куюнгувчи дўстларим эса, «тирикчилик важҳидан ухламайди, бечора», дейишади. Мен эсам, бошқаларга ачинаман.

Ўзбек атамаси ҳақида

Блог им. tohirmalik
“Ўзбек” атамаси ҳақида турли фикрлар мавжуд. Тарихчи олимларимиз таъбирича: “ўзбек – ўзига ўзи бек” дегани. Яна бошқа таъбирда ўзбек тарихини Ўзбекхондан бошлашади. Бу икки фикрда ҳам мантиқий асос йўқ. Аввало, Ер юзида яшаётган каттами-кичикми ҳар бир халқ ўзи ўзига бек, бошқага тобе бўлишни истамайди. Иккинчидан, агар тарих Ўзбекхондан бошланса, бу хонга “Ўзбек” деб ким исм берган? Бу исм осмондан олинмагандир. Демак, бу ном, бу атама аввал ҳам бўлган.